Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловати

12:14 / 13.08.2018 | Odina | 2124
Ассалому алайкум! Мен қизлигимда қўшнимизга чиқиб Муаллим сония ва Ҳафтиякдан 2 сура ўқиганимча Қуръон ўқишни тўхтатган эдим. Кейин 4-5 йиллардан сўнг бувимникида қолиб юриб, ручкали Қуръонга қараб билимимни янада мустаҳкамлаб олдим. Ҳозиргача ҳам овоз чиқармай ўқиб келардим. Шу тарзда ўқиб 2-3 марта ҳатм қилишга улгурдим, қолган вақтлари баъзи сураларнинг ўзинигина ўқирдим. Телеграмдаги каналда бир кишининг Ҳусарийнинг тиловатини қўйиб тиловат қиламан, ўзим ўқисам нафасим етмаяпти деган саволининг жавобида сизлар эҳтиёт бўлинг қанча кишилар бор уларни Қуръон лаънатлайди, дебсизлар. Саволим Қуръонни овоз чиқармай тиловат қилиш мумкинми? Яъни ҳар нафасда бир оят ўқилиши лозимми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуръонни тўғри ўқиш лозим. Ҳарфларни махражларидан тўғри чиқариш лозим. Бунга уринсин, агарчи сифатида бироз камчиликка йўл қўйилсада. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat