Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Электрон харид

12:02 / 13.08.2018 | Музаккар | 676
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен интернет орқали шу йилнинг июн ойида Хитой давлатидан қиймати 400$ бўлган телефон буюртма қилган эдим. Июл ойида, давлатимизда қиймати 100$ бўлган товарларга давлат божи ўрнатилди. Буюртма 1 ҳафта ичида бизнинг юртга кириб келган ва эгасига етказиш ишларини почта ўз вақтида бажарилмаган учун, 1 ойдан ортиқроқ вақтда омборда қолиб кетган ва натижада товар божхонага юборилиб, ўша ерда йўқолиб қолган. Интернетга буюртма қилган товарлар 2 ой ичида буюртмачига етказилиши шарт, акс ҳолда ўртада турган интернет сайти кафиллиги остида барча пуллар қайтарилади. Менинг буюртмам ҳам 2 ой ўткани учун, дов-дараксиз йўқолган деб топилиб, сотувчи томондан пул тўлиқ қайтарилди. Қайтарилган пул ўрнига бошқа сотувчидан худди шундай телефон буюртма қилинди, шу суммага. Савол: божхона ходимлари менинг буюртмамни 3 ойдан кейин топиб менга жўнатишлари мумкин. Шунда мен йўқолган телефонни нима қилишим керак? Сотувчига боғланиб, пулини тўлашим шартми? 3 ой ўтгандан кейин, телефон нархи тушиб кетса, қайси пулни тўлашим керак бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сотувчига боғланишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat