Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Виждон азобида

00:00 / 23.11.2010 | eski savollar | 2445
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Мен ислом дини тушунчасида унчалик ҳам ко'п билмасамда, о'з фарзларимни адо этишда қаттиқ ҳаракат қилиб келаяпман. Менинг 3 йилдан бери гаплашиб юрадиган, ёқтирган қизим бор. У ҳам менда ко'нгли бор, оила қуриш мақсадида гаплашганман. Лекин шу 3 йил давомида жуда ко'п урушлар бо'лди орамизда. Мен ба'зида бо'лар бо'лмасга уришавердим, тан оламан ноҳақ уришган пайтларим ко'п бо'лди. Лекин у ҳар доим мени кечириб келган. Аммо яқиндаги уришишимиз унга ог'ир ботибди ва ёмон со'злар айтганим учун (олдин ҳам айтардим лекин кечирар эди) бу сафар кечира олмаяпти ва бо'лди гаплашмаганимиз ма'қул, ҳаммаси тамом деяпти. Мен то'г'риси бу қадар қийналаман деб о'йламаган эдим, тушкунлик ҳолатига тушиб қолганман ва ҳаётнинг қизиг'и қолмаган. Минг бор узр со'расам ҳам ё'қ деяпти. Намозларимда илтижо қилаяпман. Виждон азоби, унга шунчалик даражада о'рганиб қолганим учун ёлг'излик азоби жуда қийнамоқда ва ёмон ишлар қилишга ундамоқда (хаттоки о'зини о'лдириш энг олий гунохларданлигини билсам ҳам ичимдаги азоб шунга мажбур қилаяпти). Илтимос маслахат беринг, қандай қилиб уни қайтарсам бо'лади, шундай ҳолларда нима қилиш даркор? Олдиндан катта раҳмат ва узр бундай саволим учун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Учрашиб юрган пайтларингизда гуноҳ ёзилиб турган. Ҳозир тўхтабди. Никоҳсиз икки жинсдаги шахслар ёлғиз қолишлари дуруст эмас. Сизлар оила қуришни тезлаштиринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat