Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Корхонадаги маблағлардан закот

00:00 / 09.04.2007 | eski savollar | 2827

Шайх хазратлари.1. Бизнинг хусусий корхонамиз бор. Биз закот хиссоблайатганда банк рақамимиздаги пулимизни ва хом ашёларимизни хиссоблаймиз ва шундан закот ажратамиз. Шу тўғрими? 2. Домлаларнинг гаплари бўйича бир йил айланмай турган маблағдан закот берилади дейишган. Бизнинг маблағимиз 1 йил давомида доим айланади. Шу шароит буйича Исломда қандай йўл тутамиз? 3. Солиқга бериладиган пулнинг закот ният қилиб берсак закотга ўтадими? Закотга ўтмаса бу Исломда қайсидир амалга кирадими ёки кирмайдими? Юкоридаги ва куйидаги масалалар буйича Исломий ва бошқа давлатда қандай фатволар бор? 4. Мухтарам Шайх хазратлари хозирги кунда бизнинг диёримизда мулкдорлар ва фермерлар ривожланиб давлатимизнинг ривожига хисса қўшишмокда. Мулкдорлар ва фермерлар ўз ишларини ва фуқороларнинг узликсиз иш билан таъминлаш ва шуларга халол йўл билан мехнатига хақ тўлашлари мусулмон инсон учун энг керакли амаллардан биридир. Шу ишлар давомида биз мажбурий ва ихтиёрий фоизли кредитлар олишга мажбур бўлаяпмиз. Шу борада ўз фикрингизни беришдан аввал шу соха билан танишиб кейин Ислом динидаги ва ўз фикрингизни билдиришингизни сўраймиз. Бизнинг мамалакатимизга Парвардигор мустақиллик неъматини берди ва шу қатори сиз каби уламоларимизни берганига минг бор шукр қиламиз. Ва сиз каби Олимларни бериб биздек оми инсонларга тўғри йўл кўрсатишда сизга ва сиз каби олимларга Аллохдан сабр тоқат ва узоқ умр тилаймиз, қилаётган хайрли ишларингиздан Аллох рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Тўғри.
2. Бу гап нотўғри. Нисобга етган ва ҳожати аслийядан ортганига бир йил тўлган ҳар бир маблағдан закот берилади.
3. Солиқ закот ўрнига ўтмайди.
4. Ўз эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир.
Сизларга имкон топиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг «Закот» ва «Савдо» жузларини ўрганишга ҳаракат қилишни тавсия қиламан.

Топ рейтинг www.uz Openstat