Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онанинг тижорат фаолияти

21:31 / 18.08.2018 | Javohir | 639
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ота онам дори савдоси билан шуғулланишган, баъзан ёлғон ишлатиб баъзида ростгўйлик билан. Сотиладиган дорилар қаторида бировларнинг зиноси учун хам хизмат қиладиган дорилар бўлган. (бундан албатта халол никохли эр-хотинлар хам фойдаланишган лекин кўп қисмини зинокорлар сотиб олишлари аниқ билиниб туради). Бу пуллар ҳалолми? Агар ҳалол бўлмаса энди нима қилиш керак? Шунинг орқасидан топилган пулдан луқма еб улғайдим, ўша пуллардан контракт тўлаб дипломли бўлдим, энди яқинда ўша пуллардан уйланиб оила хам қураман. Бу пуллар шундай ишлар учун сарфланиши тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳалолидан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Ҳаром молнинг ҳукми фақир мискинларга садақа қилишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat