Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатлар ҳақида-1

00:00 / 24.11.2010 | eski savollar | 671
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 8- жузини о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 8-жузи, Кириш соъзи, 3-бетда Аллоҳ Таолонинг сифатларини зикр қилиш давомида “Хобир” (Ҳакийму Хобир) ва “Зунуб” (Ғаффоруз Зунуб) лафзларини ишлатиб кетгансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз “Хобир” (Ҳакийму Хобир) ва “Зунуб” (Ғаффоруз Зунуб) лафзларини маъносини тушунтириб оътсангиз. 2. Ҳанафий мазҳаби боъйича аёллар оъзларининг ортиқча ва коъп миқдордаги кийимларидан закот берадиларми ? 3. Юқоридаги ҳолатда агар закот беришса унинг нисоби қандай аниқланади ? 4. Юқоридаги ҳолатда агар закот берилса ушбу нисоб қанча боълади ? 5. Бомдод намозининг қазосини оъқишдан олдин чақириладиган азонда “Ас солату ҳойрун минан навм” лафзини айтиш керакми ёки керак эмасми ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Хобир – ўта хабардор. Зунуб – гуноҳлар.2,3,4- Кийимларидан бермайди. Тилло ёки кумуш тақинчоқлари нисобга етган бўлса, берадилар.5-Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абу Маҳзурадан, у ота-сидан, у бобосидан ривоят қилади:«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга азоннинг сунатини таълим беринг», дедим. Бас, У зот: «Қачонки, Бомдод азони бўлса «ас-салоту хайрун мина-авм, ас-салоту хайрун минаавм…»ни айтасан, дедилар». Дора Қутний, Аҳмад ва Абу Довудлар ривоят қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat