Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақинчоқларга ишониш

22:56 / 18 август | Nem Mur | 291
Ассалому алайкум. Бир танишимиз қандайдир ип-тақинчоқ тақиб, у бахт, омад, муҳаббат олиб келади деган фикрда экан. Биз бу нотўғри, Аллоҳга ишониш керак десак, манбаа сўрашди. Қайси китобдан жавоб топсак бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан бошқаси беролмайдиган нарсани бандадан сўраш ширк ҳисобланади. масалан фарзанд бериш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос. Буни бандасидан сўраш ширк ҳисобланади. Албатта бандани қўлидан келадиган нарсаларни бандадан сўраш ширк эмас. Масалан сув сотувчидан сув сўраш ширк эмас. Қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, қайсидир уста томонидан ясалган нарсадан бирор ҳожатни сўраш ёки умид қилиш қайси аҳмоқнинг иши эканлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Берувчи Аллоҳ бўлганидан кейин раҳматини ёғилишига сабаб бўладиган ишларни қилиб Аллоҳнинг раҳматини умид қилиш мумкин. Масалан Аллоҳнинг махлуқотларига раҳм қилиб Аллоҳнинг раҳматини умид қилиш. Садақа эҳсионларни қилиб бало офатларни даф қилишини умид қилиш мумкин, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳм қилганларга Аллоҳ раҳм қилиши ҳақида, садақалар балоларни даф қилиши ҳақида кўплаб ҳадислар айтганлар. Дўконига қурбақа ҳайкалини қўйиб, кўзнинг шакли туширилган нарсани осиб қўйиб, исириқ каби нарсаларни осиб қўйиб шулар менга бахт келтириб балоларни даф қилади дейиш, қўли билан бут ясаб унга сиғинишдан нима фарқи бор?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat