Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тишларга қўйилган пломба ғуслга тўсиқ бўладими?

00:00 / 26.11.2010 | eski savollar | 1287
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуху!Муҳтарам устоз сизга муҳим масалада савол билан мурожаат қилмоқдаман.Айрим ханафий мазҳаби китобларида тишларига тилладан пломба қўйдирган кишининг ғусли саҳиҳ эмас, дейилган экан. Ханафий мазҳабида оғизни ювиш фарз бўлганлиги учун, тишлар ҳам покланиши лозим. Тишлардаги тўсиқ сувни тишларга етишидан тўсганлиги учун ундай кишининг қилган ғусли саҳиҳ эмас. Ундай кишининг имомлиги ҳам дуруст эмас дейилган. "Саодати абадия. Том илми ҳол" китобида мазкур масалада узундан-узоқ баҳс юритилган экан. Унда мазмунан айтилишича, тишига пломба қўйдирган ханафий ғусл чоғида қалби билан шофеъий ва моликий мазҳабларига кўра ғусл таҳорати қилишни ният қилади. Шундай хараж пайтида бошқа мазҳабга тақлид қилиш жоиздир. Ханафий олимларининг барчасининг иттифоқ қилишларича, тишига пломба қўйдирган кишининг ғусли саҳиҳ эмасдир. Ундай киши шофеъий ва моликий мазҳабларига кўра ғусл қилади. Чунки бу икки мазҳабга кўра ғуслда оғизни поклаш фарз эмас, суннатдир.Имом Раббоний (р.а) "Мактубот"нинг 22-мактубида шундай тушунтиради: " "Дурр-ул-мухтор"да намоз вақтлари тушунтирилганда, унинг охирида, айтадики, “Зарурат замонида бошқа мазҳабга тақлид қилинади”. Ибни Обидийн ҳам бу ҳолларни тушунтиришда, дейдики, “Бу ерда икки қавлдан бири билдирилгандир. Иккинчи қавлга кўра, зарурат бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ҳараж кучли бўлганда бошқа уч мазҳабдан бирига тақлид қилинади. Мухтор бўлгани ҳам шудир. Қилинишда қийинчилик бўлганда, ўз мазҳаби енгиллик берса ёки қилинишини афв этса бошқа мазҳабга тақлид этишга ўрин қолмайди."Муҳтарам устоз мазкур масалада ханафий мазҳабининг бирор китобида енгиллик томони кўрсатилганми? Мен ҳам ибодатда бўлмаган чоғимда олдинги тишларимнинг сал нотўғри ўсганлиги сабабли, тилла суви юритилган металлдан пломба қоплатганман. Мени қилган ғуслларим, шунча вақт шу таҳорат билан ўқиган намозларим энди нима бўлади? Шу масалаларни ўқиганимдан бери безовтаман. Сиздан илтимос мен йўл-йўриқ кўрсатинг.Ҳурмат ва эҳтиром билан ғойибона талабангиз Умиджон Турсинов, Наманган вилояти, Чуст шаҳри.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Пломба ва сунъий тиш тўғрисидаги сиз ёзган гаплар ассосиз. Уламолар рухсат берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам бўлган. Буларни биз ёзавериб чирчадик. ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШ75-САВОЛ: Бугунги кунда замонавий тиббиёт ҳар бир дарднинг давосини топмоқда, хусусан тиш емирилишининг ҳам. Лекин айтишларича, қўйиладиган пломба таҳорат ва ғуслга монеълик қилар эмиш. Шу гап ростми?75-ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Баъзи кишилар пломба таҳорат ва ғуслга монеълик қилади, шунинг учун ҳаром, мутлақо мумкин эмас, деган гапни тарқатишмоқда. Ҳатто ўликларнинг тилла қоплама тишлари бўлса, ўлгандан кейин бўлса ҳам кўчириб ташлаб кейин ғусл қилдириш керак, деган гапларни такрор ва такрор айт-моқдалар. Ўз шогирдларига мабодо олдинги қўйдирган қоплама тишлари бўлса, уларни ҳам олдириб, тишларнинг сарғайган ва емирилган ҳолда юргани афзал эканлигини таъкидлашдан чарчамаяптилар. Буларнинг ҳужжатсиз ва далилсиз айтадиган бирдан-бир гаплари айнан таҳорат ва ғусл пайтида касал тишга сув етмай қолишидир. Лекин Ислом шариати кишиларнинг дардини зиёда қилиш ёки уни муолажа қилишни ман этиш учун Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган дин эмаслигини мазкур азизларимиз унутиб қўядилар. Ўтган уламоларнинг бу масаладаги ижтиҳодларига ва ёзган китобларига мурожат қилмайдилар. Балки шу қаттиқ тутишлик, худбинлик асосидаги гапларни ўзлари учун фахр деб биладилар ва бунга ҳамманинг амал қилиши лозимлигини даъво қиладилар. Бу кишиларнинг гапларига кирмасдан аввалги мужта-ҳидларнинг гапини олган, Ислом руҳидан келиб чиқиб, ҳадислардан, саҳобалар амалидан ўрнак олган, соғлиғи учун қайғуриб, тишини даволатиб, яхши бир ҳолатда юрган кишиларни маломат қиладилар. Тишларга пломба, қоплама, хусусан тилла қоплама қўйдириш муолажаси қадимдан қилиб келинаётган ишдир. Бунга фатволар, ҳадислар, ривоятлар бор. Тиш даволатганда пломба ёки қоплама қўйдириладими, уларни қўйдираётганда ғусл ва та-ҳорат билан қўйдирса, бу нарса худди бош-қа аъзолардаги яра ёки шунга ўхшаш жароҳатларнинг устини боғлаб қўйганлик ҳукмига ўтади. Буни шариатда «жабира», дейилади. Мана шу нарса бўлса ғусл ва та-ҳорат пайтида у ерга сув тегиши шарт бўлмай қолади. Шу қопланган нарсанинг устига теккан сув унинг ҳам покланишига олиб келади. Бунинг мумкин эканлигига ҳадислардан, ривоятлардан очиқ-ойдин далиллар келтирамиз. Яна айтиб қўйишимиз керакки, бунга ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилган ва барча китобларда бу ишнинг жоизлиги айтилган. Аммо “Бу иш мумкин эмас”, деган китобни ҳозирча кўрганимиз йўқ. Энди далилларга келсак, Ислом оламида олтита саҳиҳ ҳадис китоби деб тан олинган олти китобнинг учтасида ривоятлар келган. Ана шу ривоятларни буюк имомларимиздан Абу Довуд ас-Сижистоний ва имоми Шуайб Ан-Насаъий ва имоми Абу Ийсо ат-Термизийлар ўз китобларида келтирганлар. Абдураҳмон ибн Торфа деган кишидан ривоят қилинади. У кишининг боболари ал-Жаҳфа ибни Асъад розияллоҳу анҳунинг Килоб уруши куни бурунлари кесилди. У киши эса ўзларига кумушдан бурун қилиб олдилар. Лекин у фойда бермасдан сасиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига тилладан бурун қилиб олишни амр қилдилар. У киши эса тилладан бурун қилиб олди. Мана шу ал-Жаҳфа ибни Асъад розияллоҳу анҳунинг ҳолатлари бошқа тарафларга қиёс қилинади. Тилла одамнинг баданига тўғри таъсир қилиб, шифобахш хусусияти бор экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бу Аллоҳ тарафидан билдирилган. Тилладан мазкур саҳобий бурун қилиб олганларидан кейин яралари битиб, ана шу тилла билан таҳорат ва ғусл қилиб юрганликлари ривоят қилинган. Дардга малҳам бўлиш динимизнинг асосий мақсадларидан биридир. Тишнинг емирилиши ҳам оғир дардлардан биридир. Шу боис, ҳавас учун эмас, дардига малҳам топиш мақсадида тишни қаратиш ва қоплама қўйдиришга рухсат берилган. Имоми Табароний розияллоҳу анҳу ва имоми Зайлаъий ўз китобларида улуғ саҳо-бий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу тилладан тиш қоплатганларини келтиришган. Умар розияллоҳу анҳунинг бу қилган ишлари ҳам далил бўла олади. Шунингдек иккинчи бир буюк саҳобий Усмон ибни Аффон розияллоҳу анҳу ҳам ўзларига тилла тиш қоплатган эканлар. Яна улуғ саҳобалардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида 10 йил туриб, у зотнинг ҳар бир қилган ишларини ва ҳар бир айтган сўзларини синчковлик билан ўрганган, ўзлари таълим олган нарсаларни кейин бутун Ислом оламига ривоят қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳам тилла тиш қўйдирган эканлар. Мана шу айтилган нарсаларнинг улуғ саҳобийлар томонидан бажарилгани уни қилиш жоиз эканига очиқ-ойдин далилдир. Фақат мана шу пломба ёки қопламалар қўйилаётган пайтда таҳоратли ва ғуслли бўлиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat