Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиз бола эркак кишидан таълим олиши

15:53 / 24.08.2018 | Behruz Yo'ldoshev | 704
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қиз ёки аёл киши илм йўлида эркак устоздан таълим олса жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, илмингиз янада зиёда бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида жоиз. Бир хонада бир эркак ва бир аёл ёлғиз қолмаслик, шаръий тўсиниш ва майин овозни ишлатмаслик шарти билан. 

وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا كَانَ ثَالِثَهُمَا الشَّيْطَانُ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ  

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлур», дедилар».
Иккисини Термизий ривоят қилган.
Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади: 

 يَا نِسَاء النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِّنَ النِّسَاء إِنِ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلًا مَّعْرُوفًا۝ 

32. «Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг...»
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин».
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Ва маъруф гапни гапиринглар».
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар.

 وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى 

33. Уйингизда қарор топинг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг” деган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat