Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арш хакида

14:46 / 24.08.2018 | Husan | 1530
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, бир биродарим айттики Аллоҳ қаерда деб айтганда жим туриб қолса кофир бўлади деди. Бу ақида масаласига кираркан, шунақа саволга Аллоҳ Аршга истиво қилди, лекин қандайлиги номалум деб айтиш керак экан, буни Ибн Боз ва Усаймин деган олимлар хам айтган экан. Кейин бу Фиқҳул Акбар да ҳам бор экан. Шу ҳақида маълумот берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Улар илмга хиёнат қиладилар. Салафларимиз бундай гапни айтмаганлар. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида 

 الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى۝ 

"5. Роҳман Аршга истиво қилди" деган бўлса, бошқа бир оятда 

 ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ
 وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِير
ٌ۝ 

4. сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир..... деган бўлса, давомида "У қаерда бўлсангиз ҳам сиз билан бирга” деган. (Ҳадид сураси). 

Бошқа бир оятда: 

 وَهُوَ الَّذِي فِي السَّمَاء إِلَهٌ وَفِي الْأَرْضِ إِلَهٌ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْعَلِيمُ۝ 

84. У осмонда ҳам Илоҳ, ерда ҳам Илоҳ бўлган Зотдир. У ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир” деган. (Зухруф сураси). 

Яна бошқа оятда 

 وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ وَنَعْلَمُ مَا تُوَسْوِسُ بِهِ نَفْسُهُ وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ۝ 

16. Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз” деган. (Қоф сураси). 

Саҳиҳ ҳадисда 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى نُخَامَةً فِي الْقِبْلَةِ، فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِ حَتَّى رُئِيَ فِي وَجْهِهِ، فَقَامَ فَحَكَّهُ بِيَدِهِ فَقَالَ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا قَامَ فِي صَلَاتِهِ، فَإِنَّهُ يُنَاجِي رَبَّهُ - أَوْ إِنَّ رَبَّهُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْقِبْلَةِ - فَلَا يَبْزُقَنَّ أَحَدُكُمْ قِبَلَ قِبْلَتِهِ، وَلَكِنْ عَنْ يَسَارِهِ، أَوْ تَحْتَ قَدَمَيْهِ». ثُمَّ أَخَذَ طَرَفَ رِدَائِهِ فَبَصَقَ فِيهِ، ثُمَّ رَدَّ بَعْضَهُ عَلَى بَعْضٍ، فَقَالَ: أَوْ يَفْعَلْ هَكَذَا  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қибла томонда балғам кўриб қолдилар. Бу у зотга ёқмади, ҳатто юзларидан билинди. Туриб, қўллари билан уни сидириб ташладилар ва: «Бирортангиз намозда турса, албатта, у Роббига муножот қилаётган бўлади [ёки албатта, Робби у билан қибланинг орасида бўлади]. Ҳеч бирингиз қибла томонга ҳаргиз туфламасин, балки сўл томонига ёки оёқ остига (туфласин)», дедилар. Сўнг ридоларининг бир четини тутиб, унга туфладилар. Кейин бир-бирига букладилар-да: «Ёки мана бундай қилсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Улар бир оятни олиб бошқасидан кўз юмадилар. Бу каби муташобиҳ оят ва ҳадисларни тўлалигича ўрганиб чиққан уламоларимиз “Бу оятлар ҳақ, Аллоҳ ундан нима ирода қилганини билмаймиз, нима ирода қилган бўлса унга иймон келтирамиз. Қандай, қанақа деган кайфияти билан шуғулланмаймиз, чунки Аллоҳга нисбатан кайфият ақлланадиган нарса эмас” деганлар. Аслида биздан аввалги саҳобалар, тобеъинлар булар ҳақида гапларни гапириб бўлганлар. Жумҳур уламолари биз келтирган гапни айтишган. Ибн Таймия ва у кишининг шогирдлари улар айтган гапга зид ўлароқ Аллоҳга “Улув” яъни “Тепа, юқори” жиҳатни исбот қилишган. Унгача ҳеч ким буни исбот қилмаган. Гап кимга эргашишда қолган холос. Жумҳур уламоларга эргашасизми ёки ибн Таймияга эргашасизми?! Устозларимиз ва биз жумҳур уламоларнинг қавлларига эргашамиз. Аввалги улмоларимиз бу сифатларни муташобиҳ деб эътиборга олганлар. Илмини Аллоҳга ҳавола қилганлар, бу борада ижтиҳод қилмаганлар. Ибн Таймия ва шогирдлари ижтиҳод қилишган. Ҳозирги кунда бу масала сиёсий даражага кўтарилган, дин душманлари мусулмонларни шу масалада иккига бўлиб, бирига қурол бериб бошқасини отишга, душман қилишга мумулмонларни заифлаштиришга қурол қилиб олишган. Охир оқибат қурол олганларни ўзларини ҳам қамаш ва отишни бошлашди. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat