Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқиган домланинг гаплари

20:51 / 24.08.2018 | 2023
Ассалому алайкум! Бир танишим домлага ўқитгани борган эди. Зиён теккан экан ва домла Ёсин билан ўқиб қўйибтилар. Кейин 12 ёшингдан ҳозиргача гуноҳинг қолмади деб айтибди. Шариатимизда шунақа иш борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Динимизда бирор кимса ҳақида гуноҳинг қолди ёки қолмади деб айтиш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саноқли бир неча саҳобалар ҳақларида жаннатий эканликларини башорат берганлар. Албатта бу ҳам ваҳий орқали бўлган. Ҳозирги кунда эса Аллоҳ таолонинг кечирган ёки кечирмаганлигини билиш учун ваҳий тўхтаган. Шунинг учун у кишини айтган гаплари Аллоҳ тарафидан гапириш бўлади. Бу эса ўта оғир гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat