Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждани ерга қилиш ҳақидаги ҳикоя тўғрими?

23:51 / 27.08.2018 | Sunnatilloh | 1279
Ассалому алайкум! Саркарда Амур Темур кунларнинг бирида барча олимларни йиғади ва уларга нима сабабдан намозда ерга сажда қилинади дейди. Олимлардан турли нотўғри жавоблар бўлади, шунда бир олим “шохим биз ердан олинганмиз Аллоҳ бизни ердан яратди ва ерга раҳмат деб сажда қиламиз” деган ва Амур Темур маъқуллаган. Менга бу воқеани бувим айтиб бердилар, китобдан ўқиган эканлар. Бу иймонга зид бўлган гаплар эмасми? 2). Йа син сўзинг маъноси “эй одам” деганими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳукмларни ва уларнинг ҳикматларини қайсидир динни танимаган кишиларнинг романларидан олинмайди. Чунки романлар тўқима бўлади, тўқималарнинг даражаси тўқувчиларнинг илмий савиясига яраша бўлади. Бизни аввалда ўтган барча шоир ва ёзувчиларимиз ёшликларидан қори бўлганлар, ҳадис ва фиқҳда моҳир бўлганлар. Шунинг учун уларнинг ёзганлари бирор манбаага суянган бўлган. Ҳозирги ёзувчи ва шоирлар ҳақида бундай деёлмаймиз. Улар ҳақида яхши гумонни қиламиз, аммо ёзган нарсаларида бирор ишончли манбаага суянганлари кўп ҳам кўзга ташланмайди. Биз намозда саждани Аллоҳни улуғлаб қиламиз. 

2). Йўқ. Бу каби ҳуруфи муқоттоатларни муташобиҳ, яъни шакли ва ўқилиши маълум, лекин Аллоҳ ундан нимани ирода қилгани Ўзигагина маълум банда буни билмайди деб эътиқод қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat