Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Набаъ ва Ар-Роҳман суралари ҳақида

00:00 / 03.12.2010 | eski savollar | 794
Ассалому алайкум муҳтарам устоз! Қадрли шайх ҳазратлари! Сизга савол билан мурожаат қилмоқдаман:1. Бизни юртларда аср намозидан сўнг “Набаъ” (Амма) сурасини ўқиш одатга айланган. Бемалол вақтларда бу сурани тўлиқ ўқилади, вақт тиғизроқда айрим оятлари ўқилади. Лекин мен ҳалигача бу сурани ўқишга тарғиб қилинган бирор саҳиҳ ҳадисни билмайман. Устоз сиздан илтимос мазкур сурани ўқишга тарғиб қиладиган бирорта саҳиҳ ёки заиф бўлса ҳам ривоят мавжудми? Уламоларимиз нимага асосланиб, мусулмонларга бу сурани кундузги намоздан сўнг ўқишни тавсия қилишган? 2. “Ар-Роҳман” сураси мусулмонлар томонидан севиб тиловат қилинадиган суралардан биридир. Муҳтарам устоз мазкур суранинг фазилатлари ҳақида ҳадисларда нима дейилган? Жавоблар учун ташаккур!Чустлик ғойибона талабангиз Умиджон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1-Жавоб: Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфига ваъда қилинган савоблар етарли эмасми. Ёки ўқишга тарғиб қилингани ҳақида саҳиҳ ҳадис йўқ бўлган сурани ўқиган одам гуноҳкор бўлади деган саҳиҳ ҳадис борми?Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз соҳибига то уни мағфират қилингунча шафоат қилади. Таборакаллази биядиҳил Мулку», дедилар.Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири ўз капасини билмасдан бир қабр устига қурди. Бирдан унинг ичида бир инсон «Таборакаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди.Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, капамни қабр устига қурдим. Мен унинг қабр эканлигини билмас эдим. Бирдан унинг ичида бир инсон «Таборакаллази биядиҳил Мулку»ни охиргача қироат қилди», деди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«У ман қилувчи ва нажот берувчидир, қабр азобидан нажот беради», дедилар.Шарҳ: Шунинг учун бу сура «Сақловчи» ва «Нажот берувчи» деб ҳам аталади, чунки у бандаларни катта азобдан сақлайди. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб кечасидаги намозда «Мулк» сураси ўқирди», дерлар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди, дейди!» дейилган.Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Мулк сураси ҳар бир мўмин қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Алиф лаам мийим ва «Таборакаллази биядиҳил Мулку»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».Иккисини Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Ҳозиргача кўпчилик мусулмонлар Мулк сурасини ўқмасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.- Шунинг учун ҳам, нақшбандия тарийқатида ушбу сураи каримани ҳар куни Пешин намозидан кейин ҳам, тиловат қилишга одатланилган.2-Жавоб:- Имом Байҳақий ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳудан қилган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳар бир нарсанинг келини бор, Қуръоннинг келини «Ар-Роҳман» сурасидир», деганлар. Чунки, бу сураи карима, худди келинлар безаклари ила бошқалардан фарқланиб тургандек, ўзига хос услуби билан бошқа суралардан ажраб туради.

Топ рейтинг www.uz Openstat