Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намозига туриб, кейин ўқимай ухлаб қолиш

16:05 / 01.09.2018 | ISLAM | 1300
Ассалому алайкум! Мен кеча бомдод намозига туриб, тахорат олиб келиб, соатга қарасам, бомдод ўқишга сал вақтлироқ экан. "Хали вақт бўлмаптику, бироз кутақолай" деб, ўрнимга ётиб, ухлаб қолибман. Уйқудан турсам қуёш чиқишига 10-15 дақиқа қолган экан, қуёш чиқай деб қолипти. Нима қилишга бошим қотиб қолдида, кейин қуёш чиқиб бўлгандан кейин қазо намоз деб ўқиболдим. Мен тўғри иш қилдимми? Ўшанда бомдод намозим қазо бўлгандими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқишига бир дақиқа қолган бўлса ҳам намозни фарзини ўқиш керак. Баъзи ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким қуёш чиқишидан олдин бир ракъат ўқиса қуёш чиққандан кейин бир ракъатини ўқиса бамдодни топибди” деганлар. Мазҳабимиз уламолари бир ракъатини тополмаса қазосини ўқисин деганлар. Айтмоқчи бўлганимиз шу ҳолатда ҳам намозни ўқисин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat