Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳсиз туғилган фарзандлар

21:18 / 01.09.2018 | Feruzbek | 1991
Ассалому алайкум! Бу саволни беришни онам илтимос килганлар. Ота онам турмуш қурган пайтларида шарий никохдан ўтишмаган эканлар, ўша пайт онамнинг қайноналари никоҳ ўқитишларига қарши бўлиб савоб гунохи менинг бўйнимда деган эканлар. Шундан кейин мана бизлар 4 та ўғил дунёга келдик. Алхамдулиллоҳ мусулмонмиз, қўлдан келганча онамиз билан ака-укаларим билан мусулмонларга буюрилган фарзларни адо этиб келмокдамиз. 1). Энди биз никоҳсиз туғилган фарзандлар хисобланамизми? 2). Ота-онам хозир хам никохдан ўтишлари керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). ЗАГС пайтидаги сўзларга қаралади. Ўшанда бағишладим қабул қилдим каби сўзларни икки эркак ёки бир эркак икки аёлнинг ҳузурида айтилган бўлса никоҳ боғланган бўлади. Яъни ўзаро розилигини гувоҳлар олдидиа эълон қилган бўлса, никоҳ бор дейилади.

2). Қалби хотиржам бўлиши учун никоҳ ўқитиб олинса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat