Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсир

00:00 / 06.12.2010 | eski savollar | 378
Ҳурматли Устоз, Россия давлатида ишлаётган айрим биродарлардан саволлар тушмоқда. Ўзингизга маълум Россияда сизнинг китобларингизни топиш анча қийин иш. Шунинг учун, Россияда ишлаётган биродарлар илмни қайси китобдан олишни билмасдан қийналишмоқда экан. Уларнинг айтишича ҳозир Россияда Элмир Кулиев деган азарбайжонлик муфассирнинг тафсири машхур экан. Эъзозли Устоз, юқорида қайд этилган кишининг тафсирларидан илм олса бўладими?Сиздан камина шогирдингизнинг ҳаққига дуо қилишингизни сўраб қоламан. Аллоҳ таборака ва таолога дуо қилинг Устоз, бу ожиз бандасига солиҳ ва солиҳ фарзандлар берсин. Амийн.Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сиздан рози бўлсин. Амийн.Ҳурмат ва эҳтиром ила Аллоҳ таолонинг фақир бир қули шогирдингиз Абдурроҳман ал-Миёнколий.Шайх Муҳаммад СодиқШайх хазратлари Жавоб - Сиз айтган одамнинг китоби тафсир эмас, маънолар таржимаси. Ундан бир нарсани тушуниш қийин. Биз ҳам россияда “Ҳилол” номли нишриёт очдик. Китобларимизни рус тилида чиқаришни бошладик. Ҳозир “Иймон, Ислом, Қуръон” ва “Васатия ҳаёт йўли” деган китобларимиз чиқди. Одамларолиб ўқиб фодаланишмоқда. Сизлар ҳам олишингиз мумкин. Кадрли устоз, юкорида берилган саволга кушимча килмокчи эдим. Абд ур-Рохман бин Насир ас-Саъдийнинг куръон тафсирини Элмир Кулиев таржима килган экан. Шу тафсирдан фойдаланса буладими?Жавоб учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизларга маълум қиламизки, бизнинг китобларимиз ҳам Тошкент ва Москвада рус тилида нашр қилина бошлади. Тафсир ҳам, бошқалари ҳам чоп этилади, иншааллоҳ. Сизларни қуйидаги манзилга мурожаат қилишга чақирамиз. идҳилал@маил.ру +79265565631

Топ рейтинг www.uz Openstat