Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Харажатни тенг тақсимлаш

00:00 / 07.12.2010 | eski savollar | 2457
Ассалому алайкум!Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Сизга яна бир саволим бор эди. О'зимнинг илмим бунда ожиз.Хуллас бир до'стим билан бир хонадонда ижарада яшайман. Мен уйга егулик ва бошқа нарсалар учун каттагина харажат қиламан.Муаммо шундаки, до'стим биргаликда олинган нарсаларга ҳар доим ҳам пулини то'ламайди ва бунинг ҳисоб китобини ҳам олмайди.Бунга қо'шимча равишда, уйдаги юмушларни ҳам асосан мен қиламан. Мен унга бу нарсанинг ното'г'рилигини айтдим, бир неча бор. Аҳвол о'згармади. Тушунаман, у мендан камроқ маош то'лайдиган ишда ишлайди.О'зи намозхон, диндан яхшигина хабари бор бола. Лекин юқоридаги муаммо туфайли, мен хижолатман. Иккаламиз ҳам мусофирмиз. Шу аҳволда қолдирай десам, менга моддий жиҳатдан зарари ортиб бормоқда. Чиқиб кетай десам,эрта ко'з ко'зга тушади, бунинг устига до'стлик бор. Савол: 1.Бундай ҳолатда нима қилиш керак? 2.Моддий харажат ва ишларни тенг тақсим қилишда адолат тамойилига асосланиш то'грисида бирор оят ёхуд ҳадис борми? То'г'ри, юқорида ёзганларим г'ийбат ва кичик муаммо бо'лиши мумкин, аммо муаммо ечимини топиш учун мавжуд аҳволни тушунтиришим керак эди.Қолаверса, муаммонинг яхшигина ижтимоий аҳамияти бор менимча. Олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Очиғини айтиб, ундан талаб қилиш керак.2. Бунга оят ёки ҳадис керак эмас. Бу оддий ҳақиқат. Сизга дўст ёки шерик бўлган одамни боқиш юкланган эмас. Уни чиқиб кетишини талаб қилишга ҳам, ўзингиз чиқиб кетишга ҳам, унга бермай ўзинги еб ичишга ҳам ҳақлисиз. У ўзининг қилмиши тўғрилигига оят ёки ҳадисдан далил келтирсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat