Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воситадан фойдаланиш

21:56 / 12.09.2018 | Umida | 4789
Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳомиладорликдан сақланувчи воситалар орасида БИВ (бачадон ичи воситаси) яъни спираль жуда машхур ва унинг аёл огранизмига зиён кўрсатмаган холатда хайз циклини умуман келтирмай қўядиган тури хам пайдо бўлди. Врачларни айтишича у ўзидан керакли гормонларни ажратиб аёл организмига ёрдам бериш билан бир қаторда хайз кўришни тўхтатиб қўяркан, лекин буни организм учун зарар томони йўқ экан. Саволим, спиральдан фойдаланиш жоизми? Бу бироз қимматроқ восита 200-300$ ва ишлатилган пул исрофга кирмайдими? Лекин бир томондан уни ишлатилса намозларни хам рўзаларни хам қолдирмай бемалол ўқиш имконияти мавжуд.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаж ва умрада фойдаланиш мумкин, аммо бошқа вақтда табий ҳолатни ўзгартириши нотўғри. Чунки ҳайз аёл организмини тозалаб турувчи нарса ҳисобланади. Ҳозирча буни зарари йўқ дейишлари мумкин, аммо вақт ўтиб зарарли эканлиги маълум бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat