Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илм излаб

00:00 / 16.04.2007 | eski savollar | 549
Ассаламу алайкум ҳазрат,устоз!Оллоҳ сиздан,аҳли оилангиздан ва барча мусулмонлардан рози бо'лсин.Саволлар:1. Бехуда нарсаларга Газабланиш, Куп ва бехуда гапириш каби салбий хислатлардан кутилиш йулини ургатсангиз.2.Намозни янги бошлаган одамлар хам Хадис ва хаёт 5 жуъзда келтирилган:"витрни хуфтондан кегин ухлашдан олдин укиган авфзал" деган маънодаги фатвога амал килса дурустми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ғазаб қўзиган пайтда уни илм ва амал билан босилади.Ғазабни илм воситасида даволаш олти йўл билан амалга оширилади:1. Ғазабни ютиш, афв қилиш, ҳилм ва сабрнинг фазли ҳақидаги оят, ҳадис ва хабарларни тафаккур қилиш ва уларнинг савобидан умид қилиш.Молик ибн Авсдан ривоят қилинади:«Умар розияллоҳу анҳу бир кишидан ғазабланди ва уни калтаклашга амр қилди. Мен унга: «Эй мўминларнинг амири! «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», дедим (Аъроф, 199-оят). Умар ўзига ўзи: «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», дея бошлади. У Аллоҳ таолонинг Китобидан тиловат қилинса, тўхтар, кўп таъммул ва тадаббур қилар эди. Бироз ўйланиб турди-да, ҳалиги одамни қўйиб юборишга амр қилди».Умар ибн Абдулазиз бир одамни калтаклашга амр қилди- да, сўнг «Ва ғазабни ютувчилар» оятини ўқиб туриб, ғуломига: «Уни қўйиб юбор!» деди.2. Ўзини ўзи Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқитиш.Бунда ғазаби келиб турган одам ўзига ўзи «Менинг бу одам устидан бўлган қудратимдан, Аллоҳ таолонинг менинг устимдан бўлган қудрати қанчалар катта. Агар мен бунга ғазабимни ўтказсам, қиёмат куни Аллоҳ таоло менга ғазабини ўтказиши турган гап. Ундан кўра афв қилай, ўзим ҳам қиёмат куни афв қилинсам, ажаб эмас», дейди.3. Ўзини ўзи адоват ва ўч олиш оқибатидан огоҳлантириш.Бунда банда ноўрин ғазаб ўзи учун бу дунёда ҳеч яхшилик олиб келмаслигини эсга олади. Ғазаб фақат бефойда интиқомдан ўзга нарса эмас. У душман орттиришдан бошқага ярамайди.4. Ғазаб чоғида ўзининг қанчалар хунук бўлиб кетишини тасаввур қилиш. Бунинг учун бошқаларнинг ғазаб ҳолатидаги суратини кўз олдига келтиришнинг ўзи кифоя. Одамлар ғазабланган кимсанинг қутирган ит ёки ваҳший ҳайвонга ўхшатишларини эсласин. Шу билан бирга, ғазабни ичига ютиш анбиё, авлиё, уламо ва ҳукамоларнинг сифати эканини ҳам ўйласин. Сўнгра ўша икки тарафдан бирини танлаши кераклигини ўйласин ва ўзига муносиб кўрганини танласин.5. Ғазабни ютмаслик ва унинг талаби асосида иш кўришга чорлаётган омилга назар солиш. Эҳтимол, шайтон унга «Ундан ниманг кам? Шалпайиб қолаверсанми? Одамлар нима дейди? Бир бопла уни!» деб васваса қилаётган бўлиши мумкин. Шунда банда ўзига: «Бу дунёнинг арзимаган обрўси деб охиратдаги обрўнинг тўкилишини ўзингга орттириб олма. Сабр қил! Шайтонга ҳай бер!» дейиши керак.6. Одам ишлар унинг иродаси бўйича эмас, Аллоҳ таолонинг иродаси бўйича бўлаётганини ўйласин. Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқишнинг оқибати нима бўлишини хаёлига келтирсин.ҒАЗАБНИНГ АМАЛИЙ ДАВОСИСулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. У “аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»дир , дедилар.Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди».Тўртовлари ривоят қилишган.Ғазаби чиқиши олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир-рожийм»ни айтиб турмоғи лозим.Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан кимда ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин», дедилар».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.Имом Абу Довуд Абу Воил ал-Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб таҳорат қилди. Сўнгра: “Отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди”, деб қуйидагиларни айтди:Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Ғазабнинг асосий чораси эса, Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Ғазаби чиққан одам дарҳол Аллоҳ таолони эслаши, У зот ҳар бир нарсани кўриб билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилишини билиши зарур. Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши зарур.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гап-сўзлар билан машғул бўлган одам гавҳарни қўйиб, тезакни олган билан баробардир. Бу эса умрни бекор ўтказишдир.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар».Термизий ривоят қилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган. Ибн Амрдан ривоят қилинади: «Ким сукут сақласа, нажот топади».Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.Абу Саъиддан ривоят қилинади:«Одам боласи тонг оттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга, бизнинг ҳақимизда Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз, дейдилар».Термизий ривоят қилган.Абу Ҳурайра айтади: «Гапнинг ортиқчасида яхшилик йўқ». Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Кимнинг гапи кўпайса, хатоси ҳам кўпаяди», деган.Ҳакимлардан биридан: «Сени бунчалик ҳикматга нима етказди?» деб сўралганда, «Билган нарсамни сўрамайман, кераксиз нарсани гапирмайман», деб жавоб берган экан. 2. Намозни янги ўқиганлар мазкур гапга амал қилса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat