Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карздор ким?

00:00 / 14.12.2010 | eski savollar | 620
Ассалому Алайкум Шайх хазратлари!Карз борасида барча савол ва жавобларни укиб чикиб, узимга керакли айрим жавобларни топдим.Шундай булсада Сизга хаётимда юз берган вокелик юзасидан саволим бор. Мен Ш исимли йигитга катта микдорда пул берган эдим. У (Ш) 11 ойдан бери дараги йук, яъни карздорлардан кочиб юрибди. Лекин унинг отаси Ш нинг ховлиси хужжатларини углининг карзларини тулаш учун А исимли йигитга мен ва икки гувох иштирокида расмийлаштириб берди. А исимли йигит ховли жойни уз номига расмийлаштирди ва ховлини сотиб менинг пулларимни тулик беришга ва колганини узи берган карзи эвазига олишга вада килди. Шу ерда мендан фалон пул карзман ва бир ойда кайтараман деб А исимли йигит Ш исимли йигитнинг мендан булган карзини уз зиммасига олди ва карз шартномасини нотариус иштирокида имзолади. Лекин мана 9 ойдан бери А исимли йигит менга карзни кайтармаяпди ва хатто у карздор эканлигини тан хам олмаяпди. "Мен сиздан кулим билан пул олганим йук, карзизни Ш нинг отасидан суранг. Мен шу йул билан уз карзимни ундирдим" демокда. Ш нинг отаси мен карздан кутилганман кулиздаги шартнома буйича иш тутинг демокда.Хурматли Шайх хазратлари уш бу масала юзасидан карздор ким хисобланади?Жавобингиз учун рахмат! Оллох Сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шартнома бўйича иш тутинг. А номли одам сизга мен бераман деган бўлса, бериши керак. Аммо унинг олдига бориб, мен фаончидан сўрадим, сен менга берар экансан, деган гапни айтишга ҳақингиз йўқ. Чунки, мен сизга маълумот бермоқдаман. Ҳукм чиқариш учун эса, икки тарафни эшитиш керак. Мен А нинг гапни ўзидан эшитганим йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat