Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йиғи намозни бузадими?

00:00 / 15.12.2010 | eski savollar | 4008

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Саволим қуйидагича: охирги вақтда намозларимда Фотиҳа сурасини ўқиётганимда, намозимда дуо қилаётганимда ўзимдан-ўзим йиғлаяпман (балки бу бошимдан ўтказаётган қийинчиликларимдандир), ўзимни тўхтатолмай қоляпман. Бир биродарим бу нарса намозимни бузаётганини айтди, йиғи намозни бузадими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Омийн.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Агар намоз ичида охират учун овоз чиқариб йиғласа, намоз бузилмайди. Бунинг далили қуйидагича.

عَنْ مُطَرِّفٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي وَفِي صَدْرِهِ أَزِيزٌ كَأَزِيزِ الرَّحَى أَوِ الْمِرْجَلِ مِنَ الْبُكَاءِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. 

Муторрифдан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Бошига тушган мусибат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намоз бузилади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat