Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазонда қазо намозларини ўқиса тезроқ қутиладими?

22:16 / 13.09.2018 | Nuriddin | 896
Ассалому алайкум! Устозлар, мен 11 ёшимдан намозни бошлаганман. Тўғрироғи дадам мажбурлаб ўқитган акаларим ҳамамизни. Ҳозир 25 ёшдаман Аллоҳга шукур ҳозир ҳаётда нима учун яшаётганимни тушуниб сабрим етгунча ибодат қилябман. Аллоҳ қабул қилсин. Лекин 15 ёшимгача намозни дадамдан қўрқиб ўқирдим, дадам уйда йўқ пайти ўқимасдим, рўзани ҳам шундай, дадамга ўзими рўзадор кўрсатардим ва яшириб еб ичиб юрардим. Астағфируллоҳ товба қилганман. Мен рамазон ойида фарз амал бажарилса 70 баравар ёзилишини билганимдан сўнг рамазон ойида қазо намозларимни ўқидим. Ўзимча 70 баравар бўлса 15 ёшимгача шунча бўлади деб. Шу ўқиганим ўтадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Қазоларни бирма-бир ҳаммасини адо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat