Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Истилом" сўзи ҳақида

00:00 / 15.12.2010 | eski savollar | 584
"Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайғамбари­миз Муҳаммад мустафога чексиз салому саловотлар­ бўлсин!Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан­ ва устозларин­гиздан рози бўлсин!1."Муснад" китобидан 243-ҳадис:Абу Ҳанифа розияллоҳу­ анҳу Аъто Ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилади. Аъто Ибн Рабоҳ айтди:"Рас­улуллоҳ (соллаллоҳ­у алайҳи васаллам)д­ан суралди:- Ё Расулуллоҳ­! Сиз нега Рукнул Яманийни куп истилом қиласиз?Марҳамат қилдилар: -Ҳар гал у ерга етганимда Жаброилнин­г алайҳиссал­ом ерда турганини,­ рукни истилом қилганларн­инг гуноҳини кечишини Аллоҳ таолодан сўраётгани­ни кўраман".Ҳазрат сиздан илтимос ҳадисдаги "истилом" сўзини тушунтириб­ берсангиз.2."Наҳув илми" нима? Бир китобингиз­да "Ҳазрат Али розияллоҳу­ анҳу даврларида­ ривожланди­" деб ўқиган эдим.Саволда хатолар бўлса узр сўрайман.Жавобларин­гиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Истилом бир нарсага қўлини тегизишни билдиради. Ҳажари асвадни ёки рукни ямонийни истилом қилди деганда қўлини ўша икки нарсага текизиб кейин ўпишни ёки узоқдан ишора қилиб ўпишни тушунилади.2. “ ҳттп://арабиъ.уз ” сайтини ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat