Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истеҳоза ҳақида

00:00 / 15.12.2010 | eski savollar | 3608
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Кифоя китобида Ҳайз, Нифос ва Истехоза масалаларини ўқиб, ўзимнинг саволимни бермоқчи эдим.Ҳозирда ҳаммага маълумки аёлларда фарзанд туққандан сўнг, болани яхши боқиб ўстириб олиш мақсадида "спирал" деган нарса қўйилади. Бу нарса ҳаммага ҳар хил таъсир қилгани сабабидан, кимдадир ҳайз келиши одатидан кўпайса, кимдадир камайб кетади. Аммо Кифояда ёзилишича Ҳайз 3 кундан 10 кунгача. Ундан кўпи ёки ками бу Истеҳозадир дейилган. Спирал қўйилиши сабабли, ҳайз муддатини кўпайиши яъни 10 кундан ошишини ҳайзнинг давоми деб билайликми ёки Истеҳоза деб билайликми?Саволнинг пайдо бўлишига сабаб, ҳайз муддати ҳар хил бўлиб қолди, 3-4 кундан бошлаб, 14-16 кунгача чиқди ва ҳайз тугади деб турилса, орадан 3-4 кундан сўнг 2 кун давомида изтеҳоза кўрилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунинг учун, спирал қўйдирмаслик керак. Унинг сабабидан турли беморликлар, жумладан, ҳайз борасида ҳам бемор бўлиш келиб чиқади. Оддий ҳолатдан ўзгаргандан кейин ҳайз беморликка айланади. Одатдан ташқари қоннинг ўзига фаралади. Агар ҳайзнинг сифатлари унда мавжуд бўлса, ҳайз ҳисобланади. Унинг сифатлари истиҳозага ўхшаш бўлса, ўшандай бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat