Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ҳақидаги бошқа сайтдаги фатво

20:14 / 14.09.2018 | Begzod | 3081
Ассалому алайкум! 1-Саволим агар инсон жимодан олдин бавл қилган бўлса, сўнгра ғусл қилиш олдидан бавл иложи бўлмаса(келмаса), унда ғуслдан кейинги суюқлик хукми нима бўлади? Мен бошқа бир сайтда ўқидим шу тўғрими :Савол:Жунубликдан ғусл қилгач, таносил аъзосидан чиққан суюқликнинг ҳукми нима?Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради: Ғуслдан сўнгра шаҳватсиз-лаззатсиз чиққан суюқлик, биринчи жунубликдан қолган маний қолдиғи бўлиб, ғусл қилишни фарз қилмайди. Бундай пайтда одам уни ва у теккан нарсаларни ювиб, таҳоратнигина қайта олиши керак.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу киши туғилмасидан балки бобоб калонлари ҳам туғилмасидан аввал Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Бундай ҳолатда ғусл вожиб бўлади” деганлар. Гап сиз кимга эргашишлигингизга боғлиқ. Биз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга эргашамиз. Чунки у зотнинг инсонларни энг афзаллардан эканлигига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَجِيءُ قَوْمٌ تَسْبِقُ شَهَادَةُ أَحَدِهِمْ يَمِينَهُ وَيَمِينُهُ شَهَادَتَهُ. رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра бир қавм келурки, уларнинг бирининг гувоҳлиги қасамидан ўтар, қасами гувоҳлигидан ўтар», дедилар».
Иккисини тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам олдинги ҳадисдаги маънони таъкидлаб келмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Сўнгра бир қавм келурки, уларнинг бирининг гувоҳлиги қасамидан ўтар, қасами гувоҳлигидан ўтар» деганларининг маъноси шуки, ўша яхшилигига гувоҳлик берилган уч асрдан кейин келадиган авлодлар ичидан бир қавмлар чиқадилар. Улар ўзларининг тақвосизликларидан бепарво бўлиб, бўлар-бўлмасга қасам ҳам ичаверадиган, гувоҳлик ҳам бераверадиган бўладилар. 

وَقَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّ النَّاسِ خَيْرٌ؟ قَالَ: الْقَرْنُ الَّذِي أَنَا فِيهِ ثُمَّ الثَّانِي ثُمَّ الثَّالِثُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ  

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Одамларнинг қай бири яхши?» деб сўралди. Шунда у зот:
«Мен бор аср. Сўнгра иккинчиси. Сўнгра учинчиси», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ўзидан аввалгиларининг маъносини бошқача лафзлар билан такрорлаб келмоқда.
Демак, мусулмон умматининг энг яхши асрлари биринчи уч аср эканлигини ҳамма бир овоздан таъкидлаган. Ана шу биринчи уч аср мусулмонлари салафи солиҳ, яъни «салоҳиятли ўтганлар» деб номланадилар. Саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинлардан иборат бўлган бу уч авлод мусулмонлари даврида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида айтган башоратлари юзага чиқди. Салафи солиҳлар Исломни ўз ҳаётларига мукаммал татбиқ қилдилар.
Улар ҳар бир масалада келажак авлодлар учун тўлиқ намуна бўладиган ишларни қилдилар. Бунинг учун уларнинг икки устунликлари бор эди. Биринчиси – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига яқинликлари, иккинчиси – арабий табиатларининг софлиги.
Салафи солиҳларимиз динимизнинг барча соҳаларида: ҳам ақида, ҳам шариат, ҳам эҳсон соҳаларида каттаю кичик барча масалаларни Қуръони Карим ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида, ижмоъ ва қиёсни ишга солиб, ҳал қилдилар ва уларни ҳал қилиш усулларини тўлақонли ва тартибли қоидалар билан асосладилар. Кейинги авлод мусулмонларига ўша қоидалар асосида ўз ҳаётларида пайдо бўладиган янги масалаларни ҳал қилиш қолди, холос.
Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ила воқеъликда ҳам Ислом умматининг афзали бўлмиш салафи солиҳларимизни, хусусан, уларнинг гултожи бўлмиш саҳобаи киромларни барча давр ва макон мусулмонлари эъзозламоқлари лозим. Уларнинг муборак ҳаётларини яхшилаб ўрганиб, ўрнак олмоқлари керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat