Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ит бор уйда намоз ўқиса бўладими?

14:13 / 20.09.2018 | Maftunakhon | 3869
Ассалому алайкум! Мен Кореяда ишлаб ўзим ёлғиз тураман. Дугоналарим атрофдагилардан жуда кўп эшитмоқдаманки ўзим билмасдан кучук боласин олиб боққандим, уйдагилар уйда ит мумкунмас, намоз ўқиш хам мумкунмас дейишяпти. Намоз ўқиш ростан мумкун эмасми? Ит мен намоз ўқийдиган хонага кирмайди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Намозни қолдирманг.  

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ، إِلَّا كَلْبَ حَرْثٍ أَوْ مَاشِيَةٍ». قَالَ ابْنُ سِيرِينَ وَأَبُو صَالِحٍ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ». وَقَالَ أَبُو حَازِمٍ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كَلْبَ صَيْدٍ أَوْ مَاشِيَةٍ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ит боқса, амалидан ҳар куни бир қийрот* камаяди. Экин ва чорва (қўриқловчи) ит мустасно», дедилар».
Ибн Сирин ва Абу Солиҳлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятда «...қўй, экин (қўриқловчи ит) ва ов ити мустасно» дейишган.
Абу Ҳозим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган ривоятда: «Ов ити ва чорва (қўриқловчи) ит...» деган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat