Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онанинг фарзандлари ўртасидаги адолат

13:37 / 20.09.2018 | Marxabo | 2297
Ассалому алайкум! Ота-онанинг 3 ўғил фарзанди бор. Бир ўғилга уй-жой ва ишхона яна бир ўғилга уй-жой ишхона билан таминлашди. Лекин бир ўғил булардан мустасно қолди. Аввалом бор Аллоҳ пешонасига барокотли насиба берсин. Фарзандларни тенг кўрмасликни хукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фарзандлар ўртасида адолат қилиш вожиб амалдир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: 

 يُوصِيكُمُ اللّهُ فِي أَوْلاَدِكُمْ 

11. Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир:  

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَأَلَتْ أُمِّي أَبِي بَعْضَ الْمَوْهِبَةِ لِي مِنْ مَالِهِ، ثُمَّ بَدَا لَهُ فَوَهَبَهَا لِي، فَقَالَتْ: لَا أَرْضَى حَتَّى تُشْهِدَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. فَأَخَذَ بِيَدِي وَأَنَا غُلَامٌ، فَأَتَى بِيَ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: إِنَّ أُمَّهُ بِنْتَ رَوَاحَةَ سَأَلَتْنِي بَعْضَ الْمَوْهِبَةِ لِهَذَا، قَالَ: «أَلَكَ وَلَدٌ سِوَاهُ؟» قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: فَأُرَاهُ قَالَ: «لَا تُشْهِدْنِي عَلَى جَوْرٍ». وَقَالَ أَبُو حَرِيزٍ: عَنِ الشَّعْبِيِّ: «لَا أَشْهَدُ عَلَى جَوْرٍ»  

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Онам отамнинг молидан менга бериладиган совғанинг бир қисмини ундан сўраган эди. Кейин унга (отамга) бир фикр келди-ю, уни менга берди. (Онам) «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингча рози бўлмайман», деди. Мен ёш бола эдим, (отам) қўлимдан олиб, мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб борди ва: «Бунинг онаси Бинт Равоҳа мендан бунга бериладиган совғанинг бир қисмини сўради», деди. У зот: «Сенинг бундан бошқа боланг борми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Менимча, у зот: «Мени ноҳақ ишга гувоҳ қилма», дедилар».
Абу Ҳариз Шаъбийдан ривоят қилиб: «Мен ноҳақ ишга гувоҳ бўлмайман», шаклида айтган.

 Яна бир ривоятда: “Фарзандларинг сенга яхшлик қилишда баробар бўлишлари сени хурсанд қиладими” дедилар. Албатта деган эди, “Унда йўқ” дедилар. Яна бир ривоятда эса “Бошқа болаларинга ҳам шунча бердингми” деган эдилар, “Йўқ” деди. Шунда “Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолат қилинглар” дедилар. Албатта бу фарзандларнинг ҳолатига ҳам боғлиқ. Бори ҳам “Менга ҳам шунча берасан” деб туриши нотўғри. Бу еб туриб маърашга киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat