Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси бири афзал?

00:00 / 21.12.2010 | eski savollar | 1968
Ассалому алакум Устоз! Дин йўлида қилаётган барча хизматларингизни Аллоҳ улкан ажрлар билан мукофатласин! Ижозат берсангиз қуйидаги саволлар билан мурожат қилсам: 1) Маълумки Аллоҳ бизга нима кераклигини биздан кўра яхшироқ билгувчироқдир. Шундай экан агар мен Аллоҳдан бирор нарсани сўрасам. Мисол учун Германияда ўқишни хоҳласам. Аллоҳ менга нима яхши бўлса шуни бергин деб дуо қилайми ёки мен учун Германияда ўқишни осон қил ва шу ўқишимдан яхшилик (албатта икки дунё саодатини)ни топай деб дуо қилайми? 2)Таваккул қилишда сабабни чиройли қилиб (Аллоҳ ирода етганича), натижа ҳақида ўйланилмайди яъни Аллоҳга таваккул қилинади, шундайми? Бу ҳолатда натижа кутулаётган вақтда Аллоҳдан яхши натижа сўраладими ёки ибодатда бардовом бўлиб у ҳақида ўйланилмайдими? Чунки сабаб ва натижа орасида ибодатларни одатдагидан кўпайтирсам ҳудди Аллоҳ учун эмас натижа учун қилгандай бўлавераман. Қийналиб кетаман! 3) Бу савол мени жуда ҳам қийнаб юборди Устоз! Чунки баъзи вақтларда ўзимни 3 та одамдай ҳис қиламан. Масалан, шошилиб турибман дейлик шу вақтда намоз вақти кириб қолди, шуни адо етиб чиқиб кетмоқчи бўламан ва адо этаман ҳам. Лекин ҳаммаси намоз охирида бошланади. - Намоздан кейинги зикрларни ўқимийсанми - дейди ичимда кимдир - ахир ҳамма нарса Аллоҳ қўлидаку, ўқишинга кечка қолмайсан (бу 1 кимса) - Сен ёмон ишга кетаётганинг йўқ илм олишга - фарзга кетяпсан, намоздан кейинги зикрлар эса вожиб ҳисобланади. Ўқишинга шошил - дейди яна кимдир (бу 2 кимса) - ??????? (Бу "мен") Илтимос устоз 'мен'га ёрдам беринг. Олдиндан раҳмат! Ғариб шогирдингиз!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу одатда бўлиб турадиган ҳолат. Сиз амалларнинг даражасини яхшилаб билиб олинг. Ана ўшандан кейин бирламчи ишларни аввал, қолганларини навбат билан қилишга ўтасиз. Бирламчи ишлар фиқҳи деган тушунча бор. У ҳали бизда кўпчиликорасида тарқалмаган. Иншааллоҳ, вақти келганда у ҳам йўлга қўйилиб қолар.

Топ рейтинг www.uz Openstat