Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тадбиркорлик

14:36 / 20.09.2018 | Muhayyo | 828
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен Кореянинг Ўзбекистондаги компаниясида ишлайман. Бир тиббий даволовчи аппарат сотувини ва ишлатиш бўйича иш олиб борамиз. Дорилар витаминлар сотамиз. Яъни ман шу аппаратни сотиб олганим ва шогирдларимга сотганим текинга уларга ўргатганим учун мени компания вакил деб мехнат дафтарчамни ишга киритиб қўйди ва хар бир олинган аппарат эвазига менга ойлик даромад беришади. Шу пуллар менга харом эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Бу ўша апаратларнинг ҳақиқатан фойдали ёки фойдали эмаслигига боғлиқ. Сиз ҳақ олишни кўзлаб нотўғри тарғиб қилсангиз олганингиз ҳам ҳалол бўлмайди. Корейцлар сизга ўз фойдаларидан берса даллоллик қилганингиз учун берган бўлади. Даллолик шариатимизда жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat