Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбарлар

20:49 / 22.09.2018 | Muhammadsodiq | 3408
Ассалому алайкум! Қайси пайғамбарлар тирик деб эътиқод қиламиз. Бир домла айдилар Идрис, Илёс, Ийсо ва Хизр алайҳиссаломларни тирик дейилган китобларимизда деди. Шунга изоҳ берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ийсо алайҳиссалом тирик ҳолатда осмонга кўтарилганлар. Бу қатъий далиллар билан собит бўлган, иймон келтиришимиз фарз бўлган амаллардандир. Кимдир Ийсо алайҳиссалом қатл қилинган, сўнг осмонга кўтарилган деса ҳам у кофир бўлади. Чунки Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: 

 وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا۝ 

157. «Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари учун. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди. У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat