Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздан Нажот

7 йил аввал | eski savollar | 107
Ассалому алейкум Шайх Ҳазратлари. Сизга бир саволим бор эди. Мени яқин до'стимнинг отасини одамлардан олган қарзи ко'п. Қарздан нажот топиш ҳақидаги саволга қуйида ко'рсатилган жавобни ёзган экансиз, со'рамоқчи бо'лганим - до'стимнинг ҳолатида до'стим отаси учун шу дуони о'қиб юрса бо'ладими, ёки албатта о'ша қарздор одам, я'ни отаси о'қиши даркорми? (отаси диндан унчалик хабардор эмас, шунинг учун со'раётган эдим). Олдиндан катта раҳмат. Машҳур ҳадис олимларидан Ибн Абу Дунё ривоят қиладилар:«Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зиммамдаги қарздан шикоят қилган эдим, у киши: «Эй Муоз, қарзинг узилишини хоҳлайсанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қулиллоҳумма маликал мулки туътил мулка ман ташааъу ва танзиъул мулка мимман ташааъу, туъиззу ман ташааъу ва тузиллу ман ташааъу биядикал хойру. Иннака ала кулли шайъин қодийр». «Роҳманаддуния вал охира ва роҳиймаҳумаа туътий минҳумаа ман ташааъу иқзи аннии дайни», деб ўқи. Агар ер юзи тўла тилло қарз бўлсанг ҳам узилади, дедилар».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Боласи ўқиса бўлади. Аммо отасига ҳам тушунтириш керак. ўзи бепарво бўлса, унинг ҳақига бошқанинг қилган дуоси қабул бўлиши қийинлашади.

Топ рейтинг www.uz Openstat