Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам а.с ни гуноҳларга тақдирни сабаб қилгани ва намоз ўқимаслик ҳақида

10:58 / 23.09.2018 | Azim | 3009
Ассалому алайкум! битта одам менга бир ҳадис айтган эди уни мазмуни қуйидагича Мусо а.с осмонда Одам а.с ни кўриб қолибди ва унга эй Одам сени касофатинг билан бутун одамзот жаннатдан қувилиб юр юзида яшаяпди нимага бу гуноҳни қилдинг деса Одам а.с эй Мусо бу бир тақдир деган эканлар яъни қилган гуноҳларига тақдир ни сабаб қилган эканлар . бу ҳадисдан одам нима гуноҳ қилса ҳам бу аслида тақдир барибир шу гуноҳни қилади деган маъно чиқяпдими ёки масалан биз ҳам қиёматда намоз ўқимай , ароқ ичиб , зино қилиб бир олам гуноҳ билан маҳшарда турганда Оллоҳни савол жавоби пайтида нимага намоз ўқимадинг нимага ароқ ичиб зино қилдинг деса биз Одам а.с га ўҳшаб бу бир тақдир деб қутулсак бўладими ? 2) бу ҳам юқоридаги саволни мантиқий давоми. Мени анчадан бери битта савол қийнаб келяпди илтимос шу саволга батафсилроқ жавоб берсангиз юқорида айтилгандай Одам а.с ни гуноҳи билан бутун одамзот қиёматгача жаннатдан қувилиб ер юзида яшаҳга маҳкум бўлган аммо Оллоҳ уни гуноҳини кечирган . мен бу сайтдаги намоз ҳақидаги савол жавобларни ўқиб бораман ,уларда намоз ўқимаслик жуда қораланган , тавба қилса ҳам кечирилмас гуноҳдек гўё . Нимага намоз ўқимасликдан кўра 100 триллион марта улкан Одам а.с ни гуноҳини кечирган Оллоҳ Одам а.с ни гуноҳи олдида океаннан бир томчи оддийгина намоз ўқимасликни кечирмайди аҳир биров намоз ўқимаса ҳеч ким жаннатдан қувилмайдику . бундан ташқари Оллоҳ Одам а.с га ўша мевадан емасликни Ўзи тайинлаб айтган намоз эса билвосита Қуръонда келган яъни мева емаслик ҳақида буйруқ намоз ҳақидаги буйруқдан кўра қаттиқроқ ,қатъийроқ ,жиддийроқ бўлган . Илтимос менга тушинтириб берсангизлар нимага намоз ўқимасликдан кўра триллионлар марта улканроқ Одам ни гуноҳи кечирилган аммо унга солиштирганда океаннан бир томчи намоз ўқимаслик кечрилмайди деб ёзилган?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Албатта, орқасидан Одам алайҳиссаломдек тавба ҳам қилиш керак. Қанча йил саргардон бўлиб тавба қилганларини билсангиз керак. 

2). Кечирилмайди дейилмаган. Жазоси оғир дейилган. Динимизда ширкдан бошқаси астойдил тавба қилиш билан кечирилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat