Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо бўлиб қолмадими?

10:54 / 23.09.2018 | Abdulloh | 1798
Ассалому алайкум! Бир яқин танишим мендан қарз олиб яқинда қайтариб берди, қарзни олиш учун мен унинг олдига бориб олиб қайтдим. Уйга келиб санаб кўрсам, қарз берган пулим устига озгина (40 минг сўм) қўшиб берворибди. Унга телефон қилиб нега бундай қилганлигини сўрасам, "овора бўлиб вақт кеткизиб шахсий машинангизда келиб кетдингиз, шунга кетган вақтингиз ва бензин пулингизга озгина қўшиб бервордим, мен розиман" деб айтди. Менда шубҳа пайдо бўлганлиги, ушбу ҳолат рибога кирмайдими? Агар рибо бўладиган бўлса, пулини ўзига қайтариб берсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қарзни бераётган вақтда ёки олаётган вақтда қўшиб беришни шарт қилмаган бўлсангиз рибога кирмайди. Албатта сиз ёки олувчида шундай қўшиб бериш одат тусига кирмаган ҳам бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat