Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

00:00 / 23.12.2010 | eski savollar | 512
Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз шайх жаноблари. Сизнинг бир маротаба қабулингизда бўлиб, кўп гуноҳ ишларни қилиб юрганимизни тушиниб етдик. Ўша кундан бошлаб мана роса тўрт йилдирки мен ва менинг дўстларим биргаликда ҳақиқий мусулмон ва мўмин бандаси қилиши керак бўлган ишларни қилиб, гуноҳ ишларни савоб ишлардан фарқлай ола билдик. Баҳоли қудрат Аллоҳ Таало томонидан бюрилган фарз амалларни бажаришга ҳаракат қилаяпмиз. Домла сиздан биз учун жуда керакли бўлган бир саволимизни бериб, ушбу саволга жавоб олмоқ учун разм қилдик. Ушбу саволни бериш учун бизлар жуда кўп ўйладик. Охири бу саволга сиздан жавоб олишни мақбул кўрдик. Берадирғон саволимиз сиз учун жуда бир нотўғри бўлса олдиндан сизган ўтиниб узр сўраймиз.Савол. Беш вақт ўқиладирғон намозларни ҳоҳ у фарз намози бўлсин, ҳоҳ у суннат намози бўлсин, ҳоҳ у витр вожиб намози бўлсин, ҳоҳ у нафл намозлари бўлсин овоз чиқариб ўқиса бўладими йўқми. Сабаби намозни ўқийдирғон вақтда хайёлимиз паришон бўлаяпти. Намозни овоз чиқариб ўқиганда эса намозимизга хатоликлар бўлмаяпти. Сиздан ўтиниб олдиндан узр сўраймиз. Берадирғон жавобингиз учун олдиндан сизга рахматлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларида овоз чиқариб қироат қилинади. Пешин ва Аср намозларида чиқарилмайди. Сизлар ушбу икки намозда ўзларингиз эшитадиган, бошқалар эшитмайдиган даражада қироат қилсангиз, иншааллоҳ, хаёлингиз бузилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat