Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авратлари очиқ бўладиган кўйлакларга материал сотиш

10:50 / 23.09.2018 | Muhammadsodiq | 2258
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг ҳайъат аъзолари. Биз бозорда материал сотамиз. Асосий сотиладиган моллар айёллар кийимига тегишли. Баъзилари кечки тўйга киядиган кийимлик материал. Баъзида аёллар келиб ярим ялонғоч кийимни расмини кўрсатади. Шундай кийим чиқадими шу матодан дейди. Биз ҳа деб сотамиз. Саволим шуки, биздан олган матони тиктириб кийса аниқ гуноҳкор бўлишини билиб сотсак ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша кийимни жоиз ўринда масалан эри ва маҳрамлари олдида кийса бўладиган бўлса сотиш жоиз. Бошқа ножоиз жойларга кийиб бориши ўзининг ихтиёри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat