Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Виждон азобланса

11:11 / 23.09.2018 | Mirshod | 2437
Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, каналда чиқадиган ҳар бир саволни жавоби билан ўқиб борамиз оилавий. сизларга катта раҳмат. Саволларим бор виждонимни қийнайди. 1. Ресторанда овқат сузиб берганда иложи борича ҳаммага тенг қиб беришга ҳаракат қиламан таомларни, лекин бировга кам бировга кўпроқ кетиб қолади, нарх эса ҳамма учун бир хил, шу ҳоллатда мен бировни ҳаққини ўғирлаётган бўп қолмайманми? 2). Дўстларим кўп. Жуда яқинларига нотўғри иш қилганда бу иш ҳалолмас, ёки исломда қораланади деб айтаман, лекин шунчаки дўстларга тил чиқариб қилма, бу иш нотўғри деб айта олмайман, чунки амри маруф ҳаммага ҳам ҳамма ерда ҳам қилинавермаслиги ҳақида эшитгандим. Шуни ҳолат ҳам мени бироз қийнайди. 3). Охирги саволим учун олдиндан узр, лекин жуда куп ўйлайман, дунёда жуда кўплаб яхши инсонлар бор, уларнинг яхши амаллари ҳам жуда кўп лекин мусулмон эмас. Баъзилари исломдан хабарлари бор, базилари уммуман бу дин ҳақида билишмайди ва шундай ўтиб кетишади. Шундай инсонларнинг кофир деб айтишлик тўғрими? Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни кечирсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз астойдил ҳаракат қилсангиз бироз кам ёки кўп бўлишининг мижозлар ҳам билишади ва бунга рози ҳам бўлишади. Қасддан қилмасангиз бўлди.
2). Бироз дин учун шижоат ҳам қилиш керак. Қўлингиздан келганича тушунтираверинг.
3). Инсоннинг нажот топиши соғлом ақийдага боғлиқ. Сиз айтган инсонлар эса Аллоҳ тўғрисида тўғри эътиқодда эмаслар. Уларни бу эътиқодлари Аллоҳга озор беришини Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳадис қудсийда ва Қуръони каримнинг оятларида баён қилган. Бу худди ота-онани ҳақоратлаб, шапалоқ уриб кейин улар айтган ишларнинг баъзисини бажаришга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat