Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх ўз муридининг оғзидан гапириши мумкинми?

00:00 / 27.12.2010 | eski savollar | 1989

Ассалому алайкум, Ҳазрат. Биздаги баъзи бир ўзини «аҳли тариқат» деб ҳисоблайдиганлар турли хил масалалар билан инсонларнинг бошини қотирмоқда. Шу масалалардан бири – уларнинг шайхи бошқа шаҳардаги бир муридининг оғзидан гапираётган эмиш. Бошқа муридлар ўша муриднинг атрофига йиғилиб олишган. Шайх ўз муридининг оғзидан гапириши мумкинми? Яна, у муридлар бу ҳолатни кўриб, жазба ҳолатига тушишибди. Бирданига барча муридлар жазба ҳолатига тушиши мумкинми? Шу каби ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Агар саволимизда камчилик бўлса, олдиндан узр сўраймиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Ушбу тоифанинг илмсизлари аввалдан турли гапларни гапириб келишади. Аммо бу кабисини эшитмаган эдик. Қандай қилиб шайх муриднинг оғзидан гапириши мумкин? Бундай гапларни фақат ақлини ишлатмаган одамларгина гапириши мумкин. Жазба масаласида ҳам худди шу фикрларни айтиш мумкин. Бу каби гапларнинг қуруқ сафсата эканлигини одамларга тушунтириш, тасаввуфга доғ тушираётган мурид ва шайхларни шарманда қилиш керак.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat