Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм хақида

22:38 / 25 сентабрь | Abubakir | 664
Ассалому алайкум! Устозлар, мени исмим Шоҳрух. Отам мен туғилганимда чет эл актёрларига хавас қилиб исмимни шундай қўйган экан. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, кўп мавизалар эшитаман, кўп домлаларни мавизасида Шоҳрух исми исломий эмас эканлигини билдим. Қиёмат кунида ота онаси шу қўйган исм сабабли қийланмасин деганлар исмини ҳозир ҳам ўзгартирар деганини эшитиб исмими Абубакир исмига ўзгартирдим. Домла чақириб ошналаримга ош бердим, лекин қулоғимга азон чақирмади. Лекин бу ҳамма ҳаракатларимга отам қарши ва бу ҳаракатларимни кўп юзимга соладилар. Саволим: Бу қилган ҳаракатларимни тўғри амалга оширганманми ёки қаерида хатолик ўтган? Отам мендан нарози бўлиб қолмайдимикан?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ишни ўз эшигидан кирмабсиз. Отага исмингизни ўзгатришини айтишни ҳам ўзгаларга эҳсон қилишни ҳам ҳожати йўқ эди. Аксинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга куня(таҳаллус) қўйганларидек, сиз отангизга “Абу Бакр динимизда жуда етук зот бўлган эканлар” деб мақтаб мақтаб “Дада бундан буён мени Абу Бакр деб ҳам чақиринглар” дейиш кифоя қилар эди. Муроса фанини ҳам ўрганиш керак. Шунда сих ҳам кабоб ҳам куймайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat