Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиблани аниқлаш

22:15 / 28.09.2018 | Baxtiyor | 831
Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, мени саволларим қуйидагича. Бизни қишлоқ аҳли анча йиллардан буён бир "ҚИЛИЧБУРХОН" номли масжидда беш вақт ибодатларини қилиб келмоқда. АЛХАМДУЛИЛЛАҲ! Хозирга келиб янги масжид лойиҳаси келди. Ишлар бошлаб юборилган. Қурилиш масъули қиблани тўғри топиш энг асосий иш тўғри аниқлаш керак деди. Бу иш фарз амаллардан делилар. Хозирги кундаги замонавий программалар билан аниқласак бизни туман 244.1294даражага тўғри келмоқда. Агар шу бўйича бажарсак йўлга нисбатан 30 даражага бурилиб кўринишга қийшайяпти. Сизга саволим аввалги холича қурамизми ёки хозирги бурилган холидами? Қурувчи масъуллар аниғини билайлик дейишмоқда. Имкон бўлса бизни Андижон вил, Балиқчи туманимизда неча даража бўлишини ҳам ёзворилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Буни қийинчилик жойи йўқ. Албатта қиблага тўғрилаш шарт. Ташқи томонини тўғри ичини эса қиблага тўғри қилиб солинаверилади. Бироз кўпроқ ғишт кетиши мумкин. Ўзингизни турган жойингиз бўйича 244.1294 даражага тўғри келадиган бўлса, мутахассис билан маслаҳат қилинглар ва ўшанга тўғриланса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat