Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қорилик ҳақида

00:00 / 30.12.2010 | eski savollar | 545
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сизга бир илтимос билан ушбу ҳабаримни ёздим.Мен аввал Инязни литсейида о'қирдим, у ерни битириб А.Д.М.И.га топширдим, лекин имтиҳондан о'та олмадим, бу билан ко'глимни совутмадим, чунки мени тайёрлаган устозларим "кантракт'' га киргизамиз дейишганди. Бу вақтлар Август ойи яни РАМАЗОН ойи ҳам кириб келганди. Риё эмасу намозни ҳам о'қийман, таробеҳ намозларида юриб яни ҳатмларда юрганимда АЛЛОҲнинг марҳамати билан кундан-кунга ичимда ""Дунёвий о'қишдан ко'ра мана шу қорилардай Қори болганим яхшимасми..?"" деган гап кела бошлади. Дунёвий о'қишга бо'лган қизиқишим пасайиб, Ҳатмга о'тган қориларга ҳавасим келиб, қориликка бо'лган қизиқишим, муҳаббатим янада орта бошлади. Бу вақт ичида А.Д.М.И.да о'қишим ҳам кантрактга ҳал бо'лди,лекин о'зим буни ҳоҳламадим. Ота-онам ҳам менга институтда нега о'қимайсан? дейишганди, Мен уларга бор гапни тушунтирдим, яни дунёвий о'қишлардан ко'нглим совуганини, ва Диний о'қишга қизиқаётганимни,агар руҳсат берсангиз энди Қори бо'ламан деб айтдим.Шунда дадам бу гапимни эшитиб,ко'зларидан бироз ҳурсандчилик ко'з ёшини чиқардилар ва дарров мени дуо қилдилар. Алҳамдулиллоҳ ҳозир укам билан мен Қори бо'лишликни ҳам бошлаб олдик.Энди сизга демоқчи бо'ганим, Ҳадис ва ҳаёт китобингизда о'қигандим, Валлоҳ алам "Аҳли илмлардан дуо олиш мустаҳабдир" деган гапингизни о'қигандим. Шунга сиздан илтимос О'зизнгиз бизларни бир дуо қилиб қой'сангиз. Ва бизларга бу ишни давом эттиришда бизларга бирор маслаҳат берсангиз. Сизга олдиндан каттакон раҳмат айтаман.Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ зеҳнларингизни ўткир, ёдлаш қобилиятингизни кучли қилсин, қори бўлиб, Қуръони Карим нурини таратиб юришингизни насиб этсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat