Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл рўза ҳақида

17:27 / 30 сентабрь | Нурмухаммад | 233
Ассалому алайкум! Нафл рўза ҳақида савол-жавоблар билан танишиб чиқдим. Ҳозир йўлламоқчи бўлган саволимга яқинини кўрмадим. Баъзи ҳолларда нонушта қилмай кўчага чиқиб кетишга тўғри келиб қолади (ҳар ҳил сабаблар бўлиши мумкин, масалан ишга кеч қолиш гумон қилинганда ва ҳ.к.). Шу куни кечки вақтгача бирор нарса ейиш ёки ичишга ҳоҳиш бўлмайди. Саволим: Шундай кунларда нафл рўзасини тутишликни ният қилиб олса бўладими? ниятни қайси вақтгача қилиш мумкин? тартиби қандай? Бу ерда, "эртага нафл рўза тутаман" ёки шунга ўхшаш аввалдан ният бўлмаган, шундай ҳолат юзага келганидан кейин нафл рўзани ният қилса тўғри бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Куннинг ярмигача ният қилиб олса бўлади. 

Тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat