Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб ва гуноҳ ҳақида

22:03 / 29.09.2018 | Alisher | 2453
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, зино қилиш кечирилмас гуноҳ эканлигини яхши биламан. Лекин баъзи эркаклар эрга муҳтож аёллар, эри узоқ сафарда ёки насфини қондирмоқчи бўлган баъзи аёллар билан яқинлик қилса савоб бўлади дейишади. Бу қанчалар гуноҳ ёки қанчалар савоб эканлигини тушунтириб ўтинглар илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Ўша сиз ёзган гапларни айтувчилар ҳалол дейиш у ёқда турсин, савоб дейди, фаҳрланади. Улар ўзларининг аёли билан ўртасидаги никоҳини узилиб, бу гапларидан кейин ўзини аёли билан ҳам зино қилаётганини билишмайди. Аллоҳ таоло “Нур” сурасидаги оятни бекорга нозил қилмаган. 

 وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝ 

32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat