Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўзаллик ҳақида

19:50 / 01.10.2018 | Davronbek | 1798
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ таоло илмингизни янада зиёда қилсин. Саволим қуйидагича: "Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади", деган ҳадисни айни мисоллар билан кенгроқ ва батафсилроқ изоҳлаб берсангиз. Унинг меъёри қандай бўлиши керак? Гўзаллик ва ҳашам тушунчалари ўртасидаги тафовутни шаръий нуқтаи назардан ажрата олишда нималарга эътибор қаратиш лозим? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар.
1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз.
2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз.
3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз.
4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас.
Қолаверса, инсонга умр ва бойлик охиратга зодироҳилани кўпайтириш учун берилади. Уларни арзимас, вақтинча бўлиб, кейин йўқ бўладиган нарсаларга сарфлаш ақлли инсоннинг иши эмас. 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ أن النبي صلى الله عليه و سلم أمر عائشة أن تذبح شاة فقسمتها بين الجيران وكان أحب الشاة إلى رسول الله [ ص 121 ] صلى الله عليه و سلم الذراع فلما جاء رسول الله صلى الله عليه و سلم قالت عائشة ما بقي عندنا شيء إلا هذا الذراع فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم كلها بقي إلا الذراع 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага бир қўй сўйишга буюрдилар. Оиша (уни сўйдириб) қўшниларга тақсимлаб берди. Қўйдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг суюкли жоийи қўли бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида Оиша : “Хузуримизда қўйнинг шу қўлидан бошқа ҳеч нарса қолмади” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қўлидан бошқа ҳаммаси(савоби захира бўлиб) қолибди” дедилар". Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat