Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасамни бузиш

19:32 / 01.10.2018 | Sherzod | 652
Ассалому алайкум! Мен излаш хизматидан саволимга аниқ жавоб топа олмадим. Саволим шундан иборат эдики, мен бир гуноҳ ишни қилмасликка Қуръонни ушлаб Аллоҳ Таоло номига қасам ичгандим, яъни шу қасамни бузиб бошқа бу гуноҳ ҳақида қасам ичмайман, қасамимни бузсам косам оқармасин, одам бўлмайин деган маънодаги гапларни айтгандим. Қасам ичиш билан ўзимни бу гуноҳдан ушлаб турувдим. Лекин шайтон йўлдан адаштирдими ё бошқа сабабданми барибир бузиб қўйдим. Энди эса қасамимнинг оқибатидан қўрқяпман. Қасамим тутиб айтган нарсаларим содир бўлиши мумкинми? Илтимос шу бўйича ёрдамингизни аямасангиз. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Содир бўлиши мумкин. Тавба қилинг, қасамингизни каффорати адо қилинг ва қайтиб у ишга яқинлашманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat