Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотинимга сабоқ бериш

15:46 / 04 октабрь | bobojon | 891

Ассалому алайкум! Устозлар, мен хоразмданман. 2014 йилда уйланганман, ўшанда намоз ўқийдиган қизга уйланишни ният қилган эдим, лекин биз томонларда намоз ўқийдиган қизлар жуда кам. Уйимдагилар қариндошларимиздан қиз топиб уйлантиришди. Аёлим баъзида бомдод намозини ўқийди, баъзида эса ўқимайди. Ҳар қанча ҳаракат қилмайин, мунтазам ўқитишнинг иложи бўлмаяпти. Устозлар, эшитишимга қараганда, эрта қиёмат куни ҳар бир эрдан хотини ҳақида сўралар экан, хотинимга яхши гап билан ҳам тушунтирдим, уриб ҳам кўрдим. Фойдаси бўлмаяпти, илтимос, маслаҳат беринглар. Авратларини ёпиб юришни-ку айтмасам ҳам бўлади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабр қилинг, покиза аёлларнинг ҳузурига олиб боринг. Аёллар куйканак бўлишади. Ўзларидан кўра солиҳаларни кўрганларида уларга ўхшашга интилишади, ҳаракат қилишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat