Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куръон

00:00 / 03.01.2011 | eski savollar | 758
Ассаламу ъалайкум Хурматли Шайх Хазратлари. Килаётган ишларингизга, умрингизга Аллох барака ато килсин. Аллохдан узок ва барокотли умр, сихат-саломатлик тилайман. Илохим узок йиллар сизни бошимиздан нари килмасин.Хазрат, бир таклифим бор эди:Куръонни тажвид коидалари билан ёдлаш мухим ахамиятга эга, хозирги кунда диний олийгох ёки мадраса талабаси булмаган оддий оммага шу масалада назаримда бироз… нима десам экан… кийинчилик бордай (сайтда шу хакда жуда куп сурашади). Албатта бу уринда хохловчининг ялковлиги айни сабаб булиши мумкин, лекин хозирги кунда узингизга маълум булган бошка нокулайлик тугдурувчи сабаблар хам мавжуд, масалан замона зайли ва хоказо….Албатта энг яхши ва ишонарли усул – бу яхши илмли корига укиб бериш билан булади. Хозирги пайтда компютер технологиясини ривожланиши натижасида жуда куп урганиш усуллари мавжуд: масалан инглиз тилини урганувчилар учун тугри талаффуз килишни ургатадиган махсус дастурлар жуда куп, ва бу яхши самара беради.(кулай томонлари – хато килсангиз кейинги боскичга утказмайди, хатойингизни курсатиб туради ва хоказо) Демокчиманки куръонни урганиш учун хам шундай дастур тузса булмайдими (маълум бир маънода устознинг урнини босувчи). Балким шундай дастурлар бордир, биз билмайдиган, агар булса узбекчага угириб оммага таркатилса балким уз самарсини берар. Агар фикрларим хато булса узр сурайман.Хурмат ва эхтиром ила Бехзод

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай асбоблар бор. Бизнинг сайтимизда дарслар ҳам кетмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat