Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбни поклаш

15:31 / 04.10.2018 | Rayyona | 1262
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизларнинг этиборингиз туфайли анча илмимиз ортмоқда, катта раҳмат. Саволим узайгани учун минг бор узур лекин маслахатингизга жудахам мухтожман илтимос ёрдам беринг. Саволим қалбни поклаш хақида. Биламизки хеч бир оилада келин ва оиланинг бошқа аъзолари орасида келишмовчиликлар бўлади, бундай холларда келинларнинг сабр қилиши энг тўғри йўл дийилади. Бизнинг оилада хам бундай холлар кўп бўлади, уйдагилар нохақ бўлсада тилимни тийишга уринаман, аммо қайнона қайнота, опа-сингил, ака-укаларини гапларидан ёки қовоқ осишганидан кейин ичимда гапиришни бошлайман. Улар "ширин" гапларини гапириб кетаверади мен ич этимни еб қўйяпман, тилимда тинмай истиғроф айтаман, ичимда миямда уларнинг гаплари, мисол учун яқиндагина қайнонам "ортингдан хеч нарса қилишмади" деди, ўзига индамадим ичимда "нимага қилмайди мехмонхонани тўлдиришганичи парда, гиламларни энг қимматларини қилишганичи, ўзилар битта хона бергансилару яна нима сиғарди у ерга уни устига қайнотам хожига боргани учун мен уяламан хеч нарса керакмас деганку, усиз ҳам касал бўлсам доригача отам қиладику.............." хуллас шундай ичимдаги гаплар мени ўзимни ёмон хис қилдиряпти. Кечгача шунақа гаплар миямни еб ташлайди истиғроф айтаётсам хам Аллоҳни зикр қилсам хам шунақа гап сўзлар. Илтимос менга йўл кўрсатинглар, ёрдам беринглар, нима қилай қалбим қорайиб кетаётгандек гўё? Ўзимни еб битиряпман, ўйламай туролмаяпман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри йўли ҳам шу, истиғфор. Бекорга оилани бузиб олманг. Ҳар бир сабр учун албатта Аллоҳ ажр беришини миянгизга жойлаб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat