Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Безорини жазолаш

19:01 / 06.10.2018 | Ahror | 821

Ассалому алайкум! Кўчада безорилик қилганни яъни аёлларга гап отганни, ўтган-кетганни мазах қилганни, бошқа мусулмонларни ҳам кўнгилларига озор бермаслиги учун адабини бериб қўйса бўладими? Бундай безорилар, асосан Тошкент кўчаларида ноқонуний савдо билан шуғулланадиган кишилар бўлишади, масалан: валюта айирбошловчилар, дорифурушлар ва ҳоказо. Булар ўтган-кетганга гап отиб одамларнинг дилини хира қилади. Буларга насиҳатнинг фойдаси йўқ. Ички ишлар ходимларига шикоят қилиш учун безорини шахсини айтиб бера олиш, ҳеч бўлмаганда суратини кўрсата олиш керак, кейин бундай қилиш бизда уят ҳисобланади. Шундай вазиятда бундай безориларни жазолаб қўйса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жазо қилинган хатога яраша бўлади. Ундан орттириб юборилса, зулм бўлади. Динимизда шахсий тарзда жазолаш ёки уни ташкил этиш жоиз эмас. Албатта буни ўша ишга масъул бўлган ташкилот ва муассасаларга етказиш лозим.  Чунки шариатимизда “инкаарул мункари мункарул” деган қоида бор. Яъни баъзи ўринларда мункар ишни ҳаддидан ошириб ортиқча жазо бериб қайтариш ҳам гуноҳ дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat