Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олимлар ва деҳқонлар жаннатими?

18:34 / 06.10.2018 | Sardor | 953

Ассалому алайкум! Эшитишимга қараганда, олимлар, устозлар ва деҳқонларнинг жойи жаннатдан бўлар экан. Шу гап ростми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Касбнинг ўзи жаннатга тушишга сабаб бўла олмайди. Аллоҳ таоло ояти каримада аҳли жаннатларнинг сифатини қуйидагича васф қилган: 

 إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ كَانَتْ لَهُمْ جَنَّاتُ الْفِرْدَوْسِ نُزُلًا۝ 

107. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир. (Каҳф сураси).
Яъни иймон келтириб, солиҳ амалларни қилса. Бундай кишилар ким бўлишидан қатъи назар жаннат соҳиблари бўладилар. Албатта ҳалол меҳнат ва кўп зикр-ибодатларига қараб жаннатнинг даажаларидан жой оладилар.
Жаннатнинг саккизта даражаси бор.
1. Жаннатул  хулд. Омматан кишилар учун.
2. Дорус салаам. Фақир ва сабр қилувчилар учун.
3. Дорул мақом. Шукр қилувчи бойлар учун.
4. Жаннатул Адн. Зоҳид, ғозий, обид, сахий ва имомлар учун.
5. Дорул қарор. Қори ва олимлар учун.
6. Жаннатун наъийм. Шаҳид ва муаззинлар учун.
7. Жаннатул маъваа. Шухадои Акбар, муҳсийн, авлиёи киромлар учун.
8. Жаннатул фирдавс. Пайғамбарлар, расуллар, аммалли уламолар учун.
Фирдавснинг юқорисида нурдан бир қаср бўлиб, у хотамул анбиё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойларидир. У мақоми маҳмуддир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос мақом бўлиб, фақат у зотгагина берилади. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ آمَنَ بِاللهِ وَبِرَسُولِهِ، وَأَقَامَ الصَّلَاةَ، وَصَامَ رَمَضَانَ، كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ جَاهَدَ فِي سَبِيلِ اللهِ، أَوْ جَلَسَ فِي أَرْضِهِ الَّتِي وُلِدَ فِيهَا». فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا نُبَشِّرُ النَّاسَ؟ قَالَ: «إِنَّ فِي الْجَنَّةِ مِائَةَ دَرَجَةٍ أَعَدَّهَا اللهُ لِلْمُجَاهِدِينَ فِي سَبِيلِ اللهِ، مَا بَيْنَ الدَّرَجَتَيْنِ كَمَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، فَإِذَا سَأَلْتُمُ اللهَ فَاسْأَلُوهُ الْفِرْدَوْسَ، فَإِنَّهُ أَوْسَطُ الْجَنَّةِ وَأَعْلَى الْجَنَّةِ، أُرَاهُ فَوْقَهُ عَرْشُ الرَّحْمَنِ، وَمِنْهُ تَفَجَّرُ أَنْهَارُ الْجَنَّةِ. قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ فُلَيْحٍ: عَنْ أَبِيهِ: وَفَوْقَهُ عَرْشُ الرَّحْمَنِ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса ва Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладими ёки ўз туғилган ерида ўтирадими, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади», дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, унда одамларга хушхабар бермайликми?» дейишди. У зот: «Жаннатда юзта даража бор бўлиб, Аллоҳ уларни Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчиларга тайёрлаб қўйган. Ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар, чунки у жаннатнинг қоқ маркази, жаннатнинг энг олийсидир», дедилар».
Ровийлардан Яҳё ибн Солиҳ айтади: «Менимча, «Унинг тепаси Раҳмоннинг Аршидир. Жаннат анҳорлари ўшандан отилиб чиқади», 
(ҳам деганлар)».
Ровийлардан бири Муҳаммад ибн Фулайҳ отасидан ривоят қилиб: «…унинг тепаси Раҳмоннинг Аршидир», деб айтган.
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat