Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авратга назар солиш ҳақида

18:31 / 06 октабрь | Nabijon | 675

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ ишларингизга ривож берсин! Яқинда "Номаҳрам аёлларга қараш зарари" номли мақолани ўқидим ( қуйидаги линкда: http://fiqh.uz/maqola/431 ) ва баъзи жойларини тушунмадим. 1) Авратлар: Агар назари тушиб қолган аёл ўз маҳрами бўлса. Масалан опа ёки синглиси. Бу ҳолатда у билан аврат чегараси (кийимидан ташқаридаги), қорин ва бел қисми қўшимча қилинган ҳолда худди икки эркак аврати каби олинади. Яъни киши ўз опаси ёки синглисини боши, бўйни, кўкраги, қўлтиғи, болдири, оёқларига «шаҳвати уйғониб кетишидан омонда бўлиш шарти» билан, назар тушиб қолса. 2). Авратга қарашни мубоҳ қилувчи узрлар: уйланиш ниятида. Яъни киши ўзи уйланмоқчи бўлган аёлнинг авратига текшириб олиш учун назар қилиши мубоҳ. Мени тушунишимча: опа ва синглисини киндигидан тепаси ва тиззасидан пастига қараш мумкин, иккала ҳолатда ҳам кийим ҳақида хеч қандай гап йўқ. Қандай даражада қараши ва текшириб олиши мумкин? Илтимос, шуларни тўлиқроқ шарҳлаб берсангиз!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. Чунки маҳрамларда жуда кўп ҳолатларда бу жойларига кўзи тушиши содир бўлади. Шунда у гуноҳкор бўлмайди. Шаҳватни уйғониб кетишидан омонда бўлиш шарт. Бундай ҳолатда у даражада очилмасликка ҳаракат қилиш керак. Халқимиз бунга жуда яхши амал қилишади. 

2). Куёвнинг опа-сингиллари келинни кўриб олишлари мумкин.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat